ҳувулла
билан улашинг
1. Майин овоз чиқариб эсмоқ (совуқ шамол, изғирин ҳақида).
-
Шамол, ўчакишгандек, ҳувуллаганча дақиқа сайин кучаяр ҳали-вери тинадиганга ўхшамасди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Кейин ҳувуллаб, боягидан кучлироқ шамол эсиб ўтди. М. Мансуров, Ёмби
2. Кимсасиз, бўм-бўш ҳолатда бўлмоқ.
-
У [Самандаров] кетгандан кейин, худди бутун ҳовлини тўлдириб, хандон-хушон суҳбат қилиб ўтирган бир талай меҳмон бирдан чиқиб кетгандай, ҳовли ҳувуллаб қолди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Кўчалар алланечук ҳувуллаган. Босилмаган қор отларнинг тиззасига чиқади. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Маҳкам ака эшикдан кирибоқ икки катта ўғлининг ўрни ҳувуллаб турганини пайқади. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
-
Ҳозир ҳувуллаб турган чўл уни ютаман деяётганга ўхшарди. С. Аҳмад, Уфқ.
ҲУВУЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HUVULLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳувулла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар