қия
билан улашинг
1. от Бир томони баланд, бир томони паст ер, қиялик; тоғ ёки тепалик ён-бағри.
-
Карвонни ҳоритар йўлнинг қияси. Алпомиш
-
Қийғир деган қуш ўлтирар қияда. Бундай сулув йўқдир ушбу дунёда. Ёдгор
2. от Қийғоч очилган нарсаларнинг оралиғи, тирқиши.
-
-
Чодир пардаси қиясидан амирнинг кўзи биринчи марта қўлида бургут қўндирган Ҳайдармерганга тушди. М. Жўрабоев, М
3. сфт. айн. Қиялама.
-
Қия ер. Қия йўл
-
Аксари қия жойлардан довон ошиб бориладиган Қайнар йўли ҳозир от-арава учун ёпиқ. С. Анорбоев, Оқсой
-
У қия арқон устига оёқ қўйиб, юқорига кўтарила бошлади. Мирмуҳсин, Дорбозлар
4. сифатдош Қийғоч очилган, сал очилган, сал очиқ.
-
Сандиқ қопқоғини қия қилиб кўтармоқ.
-
Хотин тўхтади ва йигитга қараб, бетидаги чашмбандини қия очди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Қиз қия қолган эшикни секин зичлади-да, ўйланиб, йигитнинг кетидан қараб қолди. А. Қаҳҳор, Сароб
5. сифатдош Бурчакма-бурчак ёки қиялаб йўналган; оғма, ётиқ.
-
Қияхат. Қия ёмғир. Ариза тепасига қия қилиб ёзилган хат. Рўмолни қия ўрамоқ.
-
Қия тушаётган қуёш нуридан унинг текис таралган сочи ҳам товланиб турарди. П. Қодиров, Уч илдиз
6. Орқасини ўгирган, ёнга қараган, бурилган, ўгирилган ҳолат(да).
-
Қия ўтирган Ҳаётнинг бўлиқ кўкраги нафасига ҳамоҳанг бўлиб, гоҳ кўтарилар, гоҳ тушар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Эрта-индиноқ Холтожихон тракторга қия миниб, Ҳаётхонга баланддан қарайди. Р. Раҳмонов, Бахт билан учрашув
қия сўзи қатнашган жумлалар:
Қия бўлмоқ (ёки бўлиб кетмоқ)
-
Акт Ҳаким акамларнинг қўлларидан нарига ўтмасин. Сажи нарига ўтса борми, қия бўлганимиз ўша деяверинг, хўжайин. Б. Раҳмонов, Хўжайин кўчди
-
Порадан гапирманг. Пора берган ҳам, олган ҳам қия бўлиб кетяпти. С. Аҳмад, Чўл бургути
Қия қарамоқ (ёки боқмоқ)
-
Шербек билан сипо кўришди-да, бош ҳисобчи Саидғозига ер остидан қия боқди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Тушимда энам йўл ўртасида қия боқмай кетяпти. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Янгиликка қия қаров-чи кишилар ҳам йўқ эмас. А. Қаҳҳор, Қўш-чинор чироқлари
ҚИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қия сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар