қияла
билан улашинг
1. асосан (-(и)б қўшимчали равишдош шаклида қўлланади — қиялаб)
2. Қия ҳолда йўналмоқ.
-
Кўчадан қиялаб ўтмоқ. Қиялаб кесмоқ. Ёмғир қиялаб ёғмоқда.
-
Уфқни қиялаб борувчи куз қуёши тикка кўтарилмай, тоғлар орқасидан ўтаркан, кун жуда тез кеч бўлиб қолди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Бир томони қиялаб тушиб, катта тош йўлга туташган қовун бозори одамлар билан гавжум. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
3. Қия қилмоқ, қия ҳолатга олмоқ.
-
Унинг диққатини шу чоқ эшикни қиялаб мўралаётган болалар тортди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Майна шошиб, рўмолини қиялади ва секин эшик томонга кўз ташлади. Ш. Тошматов, Эрк қуши
қияла сўзи қатнашган жумлалар:
Қиялаб ўтмоқ
-
қонун ҳамиша бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Ҳеч нарса қилмайди. Гап қонунни қиялаб ўтишда. А. Эшонов, Бир оғиз сўз
ҚИЯЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIYALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қияла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар