ўзга
билан улашинг
1. Қариндошлик, туғишганлик ва шу кабилар жиҳатдан алоқаси йўқ одам; бегона.
-
— Демак, Худойқул ўз жигарингиз бўлгани учун, ўзгалардан кўра кўпроқ эзиб, уни оғир бир аҳволга солишга ҳақли экансиз-да? — деди Элмурод. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ўзгага боқса кўзим, кўр бўлсин, оқсин гавҳари, Косаси тупроқ била тўлсин, кўмилган яхшироқ! Ҳабибий
2. Сўзловчи ёки сўзловчи ва тингловчидан бошқа одам.
-
Ўзингда йўқ — ўзгада йўқ. Мақол
-
Ёмон ўзини билмас, ўзгани кўзга илмас Мақол
-
Куёв томондан ориқ, дароз, чайир бир хотин бел боғлади. Ўзгалар — ёш-қари ҳаммаси шу икки аёлнинг белбоғига, этакларига ёпишди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ўзингизни билинг, ўзга билан нима ишингиз бор? Ойбек, Танланган асарлар
3. Ўзи ёки ўзига мансуб бўлмаган; нотаниш, ёт.
-
Ўзга тилда сўзлашмоқ.
-
Одамзод бир сабаб билан ўзга юрт, ўзга шаҳарларни ихтиёр этади. Мирмуҳсин, Меъмор
4. чиқиш келишигидаги сўз билан) (Ўзи боғланиб келган сўз билдирган шахс ёки нарсадан бошқасига ишора қилади; -дан бошқа.
-
Отабекдан ўзга фарзандимиз бўлмай орзу-ҳавасимиз, умид-ҳадафимиз фақат шу Отабекдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бандамиз — тақдирга тан беришдан ўзга иложимиз йўқ. Н. Сафаров, Оловли излар
5. Одатдагидан бошқача, ўзгача.
-
Боғнинг ҳар бурчагида ўзга бир латофат: ариқларда сув кумушланади, майсалардан уқа тутган ҳовуз сув билан эмас, нур билан тўлган каби жимир-жимир мавжланади. Ойбек, Танланган асарлар
6. тилшунослик Учинчи шахс.
ЎЗГА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘ZGA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўзга сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар