назария
билан улашинг
1. Воқелик қонуниятлари ва ундаги муҳим алоқалар ҳақида бир бутун тасаввур берадиган билим шакли.
-
Назария ҳамма вақт амалиёт билан узвий боғлиқ бўлади ва шундагина у ҳаракат ва ривожланишнинг қуролига айланади. ЎзМE
2. Бирор фан соҳасини ёки унинг бирор қисмини ташкил этувчи асосий ғоялар, умумлашган қоидалар мажмуи.
-
Машина ва механизмлар назарияси. Ўрмончилик назарияси.
3. Бирор соҳада ҳунар олиш, малака орттириш, маҳоратни ошириш йўлидаги билим-қоидалар мажмуи.
-
Мусиқа назарияси. Шахмат назарияси. Самолётни бошқариш назарияси.
4. Илм-фан, санъат ва бошқалар соҳаларнинг мантиқий абстракт фикрлаш йўли билан ишлаб чиқилган асослари.
-
Назарияни амалий иш билан боғлаш.
5. Воқеа, ҳодиса ва шу кабиларни тушуниш-тушунтиришнинг умумий принципларини асослаб берувчи илмий қонун-қоидалар мажмуи.
-
Дарвиннинг турларнинг келиб чиқиши ҳақидаги назарияси.
6. Бирор нарсага, масалага бўлган умумий ва шахсий қараш, нуқтайи назар.
-
Санъат санъат учун деган беҳуда назария. Унинг ҳар бир масалада ўз назарияси бор.
НАЗАРИЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAZARIYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
назария сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар