таҳрир
билан улашинг
1. Ёзма ишни, асарни тузатишлар киритиб яхшилаш, тузатиш.
-
Мақола таҳрирга берилди. Асар таҳрирдан чиқди. Китоб профессорнинг таҳрири остида босилди.
-
Тўпламдаги айрим мақолалар таҳрирга муҳтож. Ф. Абдуллаев, Икки хил ёрдам
2. эскирган Ёзиш, ижод қилиш.
-
“Нуқта лаб устида бежодур, дедим, айди кулиб: Саҳв қилмиш котиби қудрат магар таҳрирда. Фурқат
-
Аризани шу мажлисда, мулла Абдураҳмон ҳузурида ёзилиши мувофиқ кўрилиб, муфти таҳрирга ўтирди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
таҳрир сўзи қатнашган жумлалар:
Таҳрир қилмоқ
-
Замира оқшомлари Очил билан бирга ишлашни, у ёзган, таҳрир қилган нарсаларни оққа кўчиришни тасаввур этиб, юраги гурсиллаб ура бошлади. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Саидий ҳикояни бир ҳафтада тамом қилиб, Илҳомга кўргани берган эди, икки кундан сўнг уни Аббосхоннинг қўлида таҳрир қилинган ҳолда кўрди. А. Қаҳҳор, Сароб
Таҳрир ҳайъати
-
Луғатнинг таҳрир ҳайъати аъзолари.
ТАҲРИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAHRIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таҳрир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар