таҳсин
билан улашинг
1. Мамнуният билан, маъқуллаб берилган юқори баҳо; мақтов, тасанно.
-
Кўпчиликнинг таҳсини ва раҳматига сазовор бўлиб, яхши одам деган номга муносиб бўлиш осон эмас. Шукрулло, Яхши хулқ — яхши ҳусн
-
Ғулом-жон, қозининг кўз қарашида аллақандай илиқлик, ҳатто таҳсин сезди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
2. унд. с. кам қўлл. Балли, офарин.
-
— Таҳсин-таҳсин! — дейди Хатиб домла [мулла Обидга] ҳасадли таажжуб билан, — тоза ҳам пулни қирдик, денг Таҳсин-таҳсин! А. Қодирий, Обид кетмон
таҳсин сўзи қатнашган жумлалар:
Таҳсин ўқимоқ (ёки айтмоқ)
-
Шаҳодат муфти унинг ақлига таҳсин ўқий-ўқий, нос чекиб, ўз жойига ўлтирди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
ТАҲСИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAHSIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таҳсин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар