тажовуз
билан улашинг
1. сиёс. Бир ёки бир неча давлатнинг бошқа мамлакатларни бўйсундириш, уларнинг ерларини босиб олиш мақсадида қурол кучи билан бостириб кириши.
-
Империализмнинг ҳар қандай хуружлари, исёнлари, суиқасдлари, тажовузлари бу руҳни ўлдира олмайди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. кўчма Умуман, зўрлик, зўравонлик хатти-ҳаракати, ҳамласи.
-
Назира ёмон ниятда Қилинаётган тажовузни сезиб қолгандай, қўллари ғайритабиий кучга кириб, Йигиталини итариб юборди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Ҳамма чиройли қизлар каби, у ҳам йигитларнинг тажовузига кўп учради. П. Қодиров, Уч илдиз
тажовуз сўзи қатнашган жумлалар:
Тажовуз қилмоқ
-
Халқнинг эркига тажовуз қилишга қарши мардонавор кураш олиб борди. Саодат
-
Қаёқдандир ковлаштириб, Бир вақтлар Сайфиддинов фалончи қизнинг номусига тажовуз қилган, деган гапни топди. Мирмуҳсин, Жиблажибон
ТАЖОВУЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAJOVUZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тажовуз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар