тажриба
билан улашинг
1. Муайян мақсад-да амалга ошириладиган, билиш, аниқлаш, синаш ва шу кабиларга қаратилган иш, фаолият.
-
Тажриба ўтказмоқ. Тажриба натижалари. Тажрибада синаб кўрмоқ.
-
Тажриба учун ажратилган уч гектар ер тизма тоғлардай бир-бирига уланиб кетган адир этагида эди. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
Кларк Маҳдининг юрак уришини текшириб кўрди-ю, тажрибани бас қилди. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Амалий ишда, ҳаётда ўзлаштирилган, орттирилган билимлар, малакалар, уқувлар мажмуи.
-
Ҳаётий тажриба. Педагогик тажриба. Илғорларнинг тажрибасини ўрганмоқ. Тажрибаларни ўртоқлашмоқ.
-
Бизнинг вазифамиз илмни халқ тажрибаси билан бойитиш ва шу билан бирга халқ тажрибасини илмнинг элагидан ўтказишдир. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Биз илғор машъалларимизнинг тажрибасини оммалаш-тиришимиз керак. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Шайбонийхон чоршанба куни ҳаёт-мамоти ҳал бўлишини сезиб, бор истеъдодини, бутун тажрибасини ишга сола бошлади. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. флс. Объектив дунёни, воқеликни амалий жиҳатдан ҳиссий-эмпирик билиш жараёни; объектив дунё ва ижтимоий амалиёт қонунларининг киши онгидаги инъикоси.
-
Ҳиссий тажриба. Санъаткорнинг эстетик тажрибаси.
4. Бир масала, йўналишда дастлабки тарздаги иш, ҳаракат ва унинг маҳсули.
-
Ёш ижод-корнинг биринчи тажрибаси.
-
Ўз ғазалларига ўзи тахмис боғлаш тажрибасини ҳам адабиётимиз тарихида Навоий бошлаб берди. ЎТА
ТАЖРИБА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAJRIBA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тажриба сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар