таҳсил
билан улашинг
1. Ўқиш, билим олиш.
-
[Абдишукур] Таҳсилини чала қолдириб, мадрасадан чиқди. Таҳсил учун Истамбул ёки Мисрга жўнаш орзуси маблағ йўқлигидан амалга ошмади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Аммо мадрасаларда дунёвий илмлардан таҳсил бермасак, хароб бўлғаймиз. С. Сиёев, Аваз
2. Ўқиш мавсуми, дарс-машғулотлар даври.
-
Таҳсил бошланиши билан ҳар бир тўда муллаваччалар патнис ясаб домлаларнинг олдига олиб кирар эдилар. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
3. Билим, маълумот.
-
Сиз ибтидоий ва ўрта таҳсилни тамом қилгансиз. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Шунча таҳсил ва тарбия берганларингиз учун раҳмат. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Лекин Мадраса таҳсили уларни қониқтирмасди. Шунинг учун улар “Тараққиёт”, Хуршид ҳамда Вақт сингари газета ва журналларни ярим тунда мутолаа қилишга киришар эдилар. К. Яшин, Ҳамза
таҳсил сўзи қатнашган жумлалар:
Таҳсил қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Искандаро бир неча йил мактабда қуръон таҳсил қилиб, ўқиш-ёзишни ўргангандан сўнг, уйда қолган. Ойбек, Нур қидириб
Таҳсил олмоқ (ёки кўрмоқ, топмоқ)
-
Ҳусайнбек афанди асли хоразмлик бойлардан бўлиб, Туркияда таҳсил олган эди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Ғиёсиддин Бухоронинг Девонбеги мадрасасида таҳсил кўриб юрган пайтларида отаси уни оқ қилгади. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Ҳакимхон Водилий аввал Бухоро, кейин Самарқандда таҳсил топган мулло одам экан. Мирмуҳсин, Меъмор
ТАҲСИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAHSIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таҳсил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар