судрал
билан улашинг
1. Судрамоқ феълининг ўзлик ва мажҳул нисбати.
2. кўчма Орқада қолмоқ, кечикмоқ, чўзилмоқ.
-
Ишнинг судралиши. Қурилишнинг судралиши.
-
Колхоз тинчишга тинчиди-ю, кўклам иши ниҳоятда судралди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. Имиллаб юрмоқ, секин бормоқ; имиллаб юриб ёки сусткашлик қилиб, кейинда қолмоқ.
-
Охирги ўринда судралиб бормоқ.
-
[Мели полвон] Ҳамманинг астойдил кетмон ураётганини кўриб, мамнун бўлди. Энг четдаги Мўмин қийшиқнинг судралаётгани унинг ғашига тегди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Чанг ва шовқин орасида аста судралган ҳорғин граждан аҳоли: аёллар, болалар, чоллар ҳам кўп эди. Ойбек, Қуёш қораймас
судрал сўзи қатнашган жумлалар:
Судралиб юрувчилар
-
Гавдаси ерда судралиб юрганлиги учун, калтакесак ва унга ўхшаш ҳайвонлар судралиб юрувчилар деб аталади. Зоология
СУДРАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUDRAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
судрал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing