сертификат
билан улашинг
1. Давлат органларининг молиявий қарз (заём) мажбурияти; шунингдек, кўрсатувчига бериладиган давлат заёмлари облигациялари ва қимматдор банк қоғозлари.
2. Омонатчининг, белгиланган муддат ўтгач, банкка қўйилган омонат суммасини ҳамда унинг фоизларини олиш ҳуқуқи ҳақидаги ёзма ҳужжат.
3. Ташқи савдо амалиётида: тегишли ваколатли органлар томонидан бериладиган ва товарнинг сифати, оғирлиги, ишлаб чиқарилган жойи ва бошқалар хусусиятларини тасдиқлайдиган ҳужжат.
-
Маҳсулот сертификати.
4. Бирор нарса, воқеа ҳақидаги расмий ёзма гувоҳнома; диплом.
-
Шайхонтоҳур туманида компьютер саводхонлиги бўйича ташкил этилган курсни якунлаган ёшларга сертификатлар топширилди. Газетадан.
СЕРТИФИКАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SERTIFIKAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сертификат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар