серташвиш
билан улашинг
1. Ташвиши кўп; ғоят ташвишли, серхархаша.
-
Серташвиш иш. Сер-ташвиш жой.
-
Серташвиш асрда дунёга келдинг Э. Воҳидов
2. Ғам-ташвиши кўп, тиниб-тинчимас.
-
Серташвиш одам,
-
Бирам серташвиш, бирам серташвишсанки, болагинам! О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Соддагина чодирда ёлғиз яшаган Навоий дилгир, серташвиш эди. Ойбек, Навоий
3. Ташвиш ифодалайдиган; ташвишли.
-
Дилоромнинг серташвиш кўзлари бир зумда чақнаб кетди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Азмиддин Тальъатбейнинг серташвиш юзига совуқ кўзларига қараб, ўйга толди. Ҳ. Ғулом, Машъал
СЕРТАШВИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SERTASHVISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан СЕРТАШВИШ сўзига берилган маънолар
серташвиш сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
серташвиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing