судра
билан улашинг
1. Ердан узмай, кўтармай сирпантириб тортмоқ, сургамоқ.
-
Ходаларни судрамоқ. Этакларини ерда судраб юрмоқ.
-
Қиш суви қўйилган катта пайкал музлигида икки қора кўринди. Бу муз устида бир-бирини судраб, сирғанчиқ учаётган болалар эди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Заргаров қумда этигини судраб трассанинг охирроғига етганда, нақ қулоғининг тагида қаттиқ занг чалинди. А. Мухтор, Асарлар
-
[Искандар] Ёмбини апил-тапил қопчиққа жойлаб, нарида ётган кичкина замбилни судраб келди. М. Мансуров, Ёмби
2. Зўр билан бирор томонга тортмоқ, ундамоқ.
-
Бошим қотиб, райондаги чойхонада чой ичиб ўтирсам, Матқовул пайдо бўлди. Мени уйига судровди, бормадим. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
-
Дод-фарёдимга қулоқ солмай, дадам қўлимдан судраб, уйга олиб кетди. Ойбек, Танланган асарлар
3. сўзлашув тили Амал-тақал қилиб кийиб юрмоқ.
-
Ўзингиз биласиз, тўрт йилдан бери бу ерда ишлайман, тиним йўқ, ишдан бошим чиқмайди. Лекин ҳали ҳам бир чопоним икки бўлмади. Ҳали ҳам қиш-ёз битта чориқни судрайман. Ойбек, Танланган асарлар
4. кўчма Пайсалга солиб ёки сусткашлик қилиб, орқага чўзмоқ, кечиктирмоқ.
-
Ишни судрамоқ.
судра сўзи қатнашган жумлалар:
Оёғини судраб босмоқ (ёки юрмоқ)
-
Оёғини судраб, яна Боғчадарвоза томон борар экан, Шоири замон қаерда бўлди экан-а? деб хаёлланди. С. Сиёев, Ёруғлик
СУДРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SUDRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
судра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар