охир
билан улашинг
1. Чўзиқ нарсанинг сўнгги чегараси, энг кейинги қисми, поёни.
-
Йўлнинг охири кўринмайди.
-
Нусратбекнинг уйи шу кимсасиз, сокин кўчалардан бирининг охирида — пахтазор чегарасида жойлашган экан. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. Давомли нарсаларнинг сўнгги қисми, хотимаси.
-
Достоннинг охири, Спектаклнинг охири.
-
[Уста Олим] Хатнинг охирида: Сиздан бир кун сўнг Ҳомид ўлди деб ёзар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Иш-ҳаракат, воқеа-ҳодиса ва шу кабиларнинг сўнгги, охирги дами, ниҳояти.
-
Йилнинг охири. Қишнинг охири. Охир бўлмоқ.
-
Шунга қарамасдан, бу мактаб йил охирига бориб, ўзлаштириш 160, давомат 200 фоиз бўлди, деб ахборот берибди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
4. Оқибат, натижа; пировард.
-
Ёмон ишнинг охири вой.
-
— Ҳай, ишқилиб, охири бахайр бўлсин, — деди Махсум. П. Турсун, Ўқитувчи
5.
охир сўзи қатнашган жумлалар:
Охир замонда
-
— Охир замон, деб шуни айтадилар-да. Қизларда шарм-у ҳаё йўқ. Фалончи очилибди, писмадончи паранжисини ташлабди, деган гаплар, кўпайиб кетяпти, — деди Тўтибу. С. Зуннунова, Гулхан
Охир пешин
-
— Вақт: охир пешин бўлиб қолган эди. Қорним очган — деди Шум бола. Ғ. Ғулом, Шум бола
ОХИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OXIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
охир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар