дуварак
билан улашинг
1. Мевали дарахтнинг бир йилда иккинчи бор берган меваси.
-
Дуварак олма. Олманинг дувараги.
-
Бир йиллик новдаларда етилаётган узум бошлари билан бир қаторда бачки новдаларда дуварак пайдо бўлиши мумкин. Фан ва турмуш
-
Баъзи шохларда бултур чала терилган мевалар —
-
дуварак олхўрини эслатувчи зайтунлар қуриб ётарди. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
2. кўчма Бўйи паст, пачақ (одам ҳақида).
-
Дуварак одамлар.
-
Йўлдош пўчтачининг дуварак қизича ҳам бўлолмайсан, сендан ёш, лекин ўн ҳисса кўп ишлайди. Ёшлик
3. кўчма Хом, ғўр; тажрибасиз.
-
Келганига бир йил, ярим йил бўлиб қолганлар бор., дуварак бўлса ҳам, пулни пуфлаб тугадиганлар — буларни оз-моз пул билан рағбатлантириш мумкин. А. Мухтор, Туғилиш
4. Умуман, хар нарсанинг кичкинаси, етилмагани.
-
Поезд мени кичкинагина, номи ҳали темир йўл хариталарига кирмаган дуварак бир разездга ташлаб ўтиб кетди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
— Авраб ҳам бўшайди бу дуваракларни, — арз қилди Убайда хола хит бўлиб. Ш. Тошматов, Тонгдаги кўланка.
ДУВАРАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DUVARAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дуварак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар