дув
билан улашинг
1. равиш 1 Бирдан, бараварига, тез.
-
Дув тўпланмоқ. Дув этиб учмоқ
-
Ҳовли ўртасидаги бир туп тут дув пишипти. Боланинг кўзларидан дув ёш тўкилди.
-
Кумушбиби ўз устига дув йиғилган қизларга кўзини қаратди-да, чўнтагидан рўмолчасини олиб, кўз ёшини қуритди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Тамоман, бутунлай.
-
Сочлари дув оқарган, аммо кўз карашлари тийрак доктор опа ҳар куни Шерзоддан нима туш кўрганини сўрайди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Маҳбубанинг буғдойранг кулча юзи дув қизарди. О. Ёқубов, Тилла узук
дув сўзи қатнашган жумлалар:
Дув гап
-
Янги шаҳарда аллақайси бир маҳкамага неча юз киши таёқ кўтариб, эшиг-у ойналарини синдирибди, шу одамлардан нечтаси қамалибди, деган хабар ҳамма ерда дув гап эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Юртда дув гап — фалон бўпти, писмадон бўпти. Ш. Тошматов, Эрк қуши
ДУВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DUV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дув сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар