ҳирс
билан улашинг
1. Етишиш, эришишга бўлган кучли интилиш, истак, майл.
-
Мол-дунё тўплашга бўлган ҳирс.
-
Мерос олиш ҳирси билан ота-онангнинг ўлимини асло истамагин. Қобуснома
2. салб. Жинсий ҳиссиёт, шундай ҳиссиётли майл.
-
кўзлари сузук, лағча чўққа айланган қалби бетўхтов урар, шу чўғ туфайли аланга олаётган ҳирсни босишга қурби етмасди ҳатто. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
-
ўзига қайноқ ҳирс билан ёпишишини ҳам доимо истарди. Мирмуҳсин, Умид
ҳирс сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳирс қўймоқ
-
Пулга ҳирс қўймоқ.
-
Сарви холанинг ҳам суяги меҳнатда қотди. Аммо у мол-дунёга сира ҳирс қўймади. С. Кароматов, Бир томчи қон
-
Отасининг феълини билган Таманно бир-икки кундан бери ичкиликка ҳирс қўйган эрини туртиб уйғотди: — Туринг-э, уят бўлиб кетди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
ҲИРС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HIRS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳирс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар