ҳисоб-китоб
билан улашинг
1. Бажарилган иш, хизмат учун қилинган сарф-харажат ва тўланадиган ҳақнинг ҳисоби.
-
Шу кунгача баъзиларнинг ҳақига хиёнат қилинди. Ҳисоб-китобда улар ўз ҳақларини талаб этадилар. Мирмуҳсин, Меъмор
-
— Шартномани бажардик, хўжайин, энди ҳисоб-китоб — деди секингина. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Қутбинисо бойнинг ҳисоб-китобини тинглаб, ниҳоят, беш қадоқча хашаки ўрик ундириб қайтади. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Кирим-чиқим, даромад ва харажатлар ҳисобини қилиш; ҳисоблаш.
-
Мирҳосил дарё бўйидаги брезент чодирда ёлғиз чўт қоқар, ҳисоб-китоб билан машғул эди. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. Шундай ҳисоб ишларини олиб бориш ва қайд этиш, шунингдек, қайд этилган ҳужжат.
-
Ҳисоб-китоб ишларидаги чатоқликлари туфайли бухгалтер Маюсуф ишдан бўшаб кетди. Муштум
-
Жамоанинг ҳисоб-китоб ишларини олиб боришга сиздай ўқимишли кишилар керак. Ҳ. Ғулом, Машъал
4. Умуман, бирор нарса ҳақида олиб борилган ишлар ҳисоби, ҳисоб натижалари.
-
Ҳисоб-китобларга кўра бундай чиқиндилар миқдори 1980 йилга бориб йилига 30 миллион тонна, Ўзбекистонда эса Олмалиқ, Самарқанд ва Қўқондаги ўғит заводлари чиқиндиси саккиз миллион тоннани ташкил этади. Фан ва турмуш
5. кўчма Ўзаро муносабат, уни бир ёқли қилиш.
-
Руҳингиз шод бўлсин, қурбон бўлганлар, Келди ёв-ла ҳисоб-китоб онимиз. В. Зоҳидов, Ҳаётбахш бадиият тароналари
-
Болшевиклар билан ҳисоб-китобни тугатамиз! Н. Сафаров, Танланган асарлар
ҳисоб-китоб сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳисоб-китоб қилмоқ
-
Қиз машинадан тушиб, шофёр билан ҳисоб-китоб қилаётиб, кулиб қўйди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Қараса, кабобпаз йигит: — Ҳисоб-китобни қилинг-у, улфатингиз билан даф бўлинг, — деб турибди. Гулдаста
Ҳисоб-китоб қилмоқ
-
Душман билан ҳисоб-китоб қиладиган вақт етди;
-
Мунира туғуруқхонадалигида Аҳмад ишхонасига бориб, узил-кесил ҳисоб-китоб қилиб келди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
Ҳисоб-китобини олмоқ
-
Маҳкамовнинг отпускаси тугаши билан унга ҳисоб-китобингни ол, дейишди. Муштум
ҲИСОБ-КИТОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HISOB-KITOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳисоб-китоб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар