ҳисоблаш
билан улашинг
1. Ҳисобламоқ феълининг биргалик нисбати.
-
Анови кун Маражаббек билан ҳисоблашиб кўрсак, Қўқоннинг ўзидан икки йилнинг ичида етмиш саккиз бек ўлдирилибдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Баъзилар Саидийнинг бу шошқалоқлигига, ўзини тутолмаслигига катта аҳамият бериб, унинг гапда иштирок этишини ҳам хавфли ҳисоблашар эди. А. Қаҳҳор, Сароб
2. Ўзаро ҳисоб-китоб қилмоқ, ора очиқ қилмоқ.
3. (“билан” кўмакчиси ёрдамида) Иш-фаолият, муомала ва шу кабиларда ҳисобга олиб иш тутмоқ; ҳисобга олмоқ.
-
Шароит билан ҳисоблашмоқ. Қонун билан ҳисоблашмоқ.
-
Козимбек ўқитувчилар у ёқда турсин, ҳатто илмий мудир билан ҳам ҳисоблашмади. А. Иброхимов, Сўнгги нур
-
Ўша йиллари Уйғур актёр сифатида танилган эди. Шунинг учун ҳам ёш театр ишқибозлари унинг фикри, маслаҳати билан ҳисоблашардилар. Ф. Жўраев, Обид Жалилов
ҲИСОБЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HISOBLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳисоблаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар