ҳисобдон
билан улашинг
эск. кам қўлл. Ҳисобида адашмайдиган, ҳисобини яхши биладиган, тўғри ҳисоб юритадиган.
-
-Ҳисобни ёлғиз бойлар биладилар деманг, — деди гапга қўшилмай ўтирган соқоли қирқиқ бир йигит, — ёлланиб ишловчилар ҳам ҳисобдон бўлган. С. Айний, Қуллар
-
Соат кундуз бирдан кечиксак, овқатимиз даладан қайтиб келади. Одамлар жуда ҳисобдон бўлиб қолган, ҳар бир дақиқасини ҳисоблаб юради. И. Раҳим, Ҳилола
-
Уни қилни қирқ ёрадиган ҳисобдон, деб таърифлашади. М. Назаров, Жўш лочини
ҲИСОБДОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HISOBDON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳисобдон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар