тўғрила
билан улашинг
1. Тўғри шаклга ёки ҳолга келтирмоқ, тўғри, адил, тик қилмоқ.
-
Симни тўғриламоқ. Дарё ўзанини тўғриламоқ. Эгилган ўқни тўғриламоқ. Эгри битганни эл тўғрилайди. Мақол
-
— Дардингизга даво мен-да! — у қаддини тўғрилаб яна жилмайди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Хато, нуқсон ва шу кабиларни йўқотмоқ, тузатмоқ.
-
Имло хатоларини тўғриламоқ. Талаффузни тўғриламоқ. Соатни тўғриламоқ.
-
Гулнор айтганига пушаймон қилди, хатосини тўғрилаш учун сўзламоққа мажбур бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Тегишли вазиятга келтирмоқ, тартибга солмоқ, тузатмоқ.
-
Ёқангни тўғрилаб ол.
-
Анвар қизнинг юзидан ўпди ва унинг тўзғиган сочларини тўғрилаб, ҳаётбахш кокилларнинг муаттар бўйини узоқ ҳидлади. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
4. Бирор томонга қаратмоқ, рўпара қилмоқ; йўналтирмоқ.
-
Прожекторларни самолётга тўғриламоқ.
-
Чол у ёқ-бу ёқ суриб ўртадаги ходани хаёл қилинган ип йўлига тўғрилаб қўйди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Гулнор умримга эгов бўлди. Яна у Мирзакаримбой хонадонига бошлик бўлиб кеккайсин, ҳеч ким билан сўзлашмасин, туғсин, бойликнинг нишабини ўз томонига тўғриласин. Ойбек, Танланган асарлар
-
У хаёл сураркан, кимнингдир кўли елкасига қўйилганини сезиб, дарҳол орқасига бурилди ва юзини юзига тўғрилаб турган Лолани кўрди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Биров ёшга тегади, биров бошқага. Худо юлдузингни ўшанга тўғрилаган экан, чорамиз йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
5. сўзлашув тили Эпини, иложини қилиб битирмоқ, юзага келтирмоқ, муҳайё қилмоқ; эплаштирмоқ.
-
Мушкул ишни тўғриламоқ.
-
Бу ҳақда ташвиш қилманг, ўзимиз тўғрилаймиз.
-
Ҳо-зир секретарнинг олдига тушгин, у ҳаммасини тўғрилаб беради. Ойдин, Уялди шекилли, ерга қаради
-
Наинки, амирзода, бу ишни устод Қавомнинг бир оғиз сўзи билан ҳам тўғриламоқ мумкин Мирмуҳсин, Меъмор
тўғрила сўзи қатнашган жумлалар:
Кавушини тўғрилаб қўймоқ
-
Кавушини тўғрилаб қўйиш керак, куралишни ҳам, коллективни ҳам сариқ чақага сотади бу. А. Мухтор, Туғилиш
ТЎҒРИЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TO‘G‘RILA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тўғрила сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар