дилбанд
билан улашинг
1. Кўнгли бировга боғланган, мафтун бўлиб қолган.
-
Азал-абад ҳамдаммиз, азал-абад дилбандмиз, Салом келтирдик сенга Сирдарё бўйларидан. А. Орипов, Йиллар армони
-
Ғунча бошин эгмоқ бўлар гоҳ шамол, Осон енгилмайди замин дилбанди. Г. Жўраева, Иқбол
2. сифатдош Дилни ўзига тортувчи, мафтун этувчи.
-
Бу қўшиқлар умрга пайванд, Нақадар шод, ёқимли, дилбанд. Х. Расул.
-
Тожикларнинг тоғлари аро Ўрин олган бир дилбанд қишлоқ. Шайхзода.
3. кўчма Суюкли бола, азиз фарзанд.
-
Фарзандинг — дилбандинг. Мақол
-
Мушфиқ она кўз олдида Ўсиб борар дилбанди. Минг хил ният хаёлида: Ким бўларкин фарзанди!? Э. Раҳимов.
-
Ҳасанхон ҳам бировларнинг дилбанди. Ҳасанхон
ДИЛБАНД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DILBAND сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ДИЛБАНД сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ДИЛБАНД сўзига берилган маънолар
дилбанд сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
дилбанд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар