дилдор
билан улашинг
1. Гўзал ёр, маъшуқа, севгили.
-
Ғуломжон тўймаган кўзлари билан дилдорига тикилиб: Хайр, яхши қолинг, — деди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Неча вақтдан бери ҳайрон бўлибман, Ажойиб дилдора дучор бўлибман. Қўшиқлар
-
Ўйласам, гулчеҳра дилдоримга дилдор ўхшамас, Лоларанг рухсорига ҳар лоларухсор ўхшамас. Ҳабибий, Девон
2. сифатдош Дилни ўзига тортувчи, кўнгилга хуш ёқадиган; ёқимли, меҳрибон.
-
Мунчаҳам меҳмоннавоз-у дилкаш-у дилдор экан Ҳабибий, Девон
-
Орзуманд кўнглимнинг шўх дилдори сен, Севги салтанатин шуълакори сен. Миртемир, Асарлар
3. Дилдор (хотин-қизлар исми).
ДИЛДОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DILDOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ДИЛДОР сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ДИЛДОР сўзига берилган маънолар
дилдор сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
дилдор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing