тамомла
билан улашинг
1. Охирига, поёнига, ниҳоясига етказмоқ.
-
Маърузани тамомламоқ.
-
Ҳожи ўзидан ошириб сўзлаган бу сўзларини шу гап билан тамомлади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Битирмоқ, қўлдан чиқармоқ, тайёр қилмоқ.
-
Яна бир ғайрат қилиб, ГEСни битириб олсак, колхозчилар канални тамомлаб, сувни бизга келтириб берсалар, марра — бизники. Ойдин, Мардлик — мангулик.
3. Ишлатиб, сарфлаб, фойдаланиб одоқ қилмоқ, тугатмоқ.
-
Маблағларни тамомламоқ. Захираларни тамомламоқ.
-
Қизиқ, биз пахта етилмай ҳосилни қарз-қурз, бўнак билан тамомлаймиз. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. Ўқув юртини битирмоқ, тугатмоқ.
-
Институтни тамомлашим билан орзум амалга ошди. Мен энди киноактрисаман. Муштум
ТАМОМЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAMOMLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тамомла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар