тамом
билан улашинг
1. Охир, поён, ниҳоя.
-
Иш тамомига етди. Ҳикояни тамомига етказмоқ.
2. Тамомила, бутунлай, батамом.
-
Тамом эсдан чиқармоқ. Тамом ишонмоқ.
-
Элмурод маъюс бир неча қадам босди. Йўқ, — деди ичида, — бу мен билган, мен синаган Фотима эмас. Энди ўзгариб, тамом бошқа бўлиб қолган. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ярим кечага борганда, душман тамом ҳолдан тойиб, чекинишга мажбур бўлди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Зайнаб ҳам тамом ипакларга кўмилиб ясанган А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. олм. Бутун, барча, тамоми.
-
Тамом халқ мажлисга йиғилди.
-
Юсуфбек ҳожининг Нормуҳаммад қушбегига юборган чопари Қировчи яқинида унга етган ва қушбегини тамом сипоҳлари билан Тошкентга қайтарган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
қалампирмунчоқни гулобга ивитишиб, келиннинг тамом баданига суртишар эмиш. К. Яшин, Ҳамза
4. кесим взф. Якунига етганлик, битганликни билдиради.
-
Тамом, хўжайин, ана, шай қилиб қўйдим. К. Яшин, Ҳамза
-
Шаҳзодахон эрига кўзларини ўқдек қадаб, тан-танавор қараб тураверди. Бир зарб ўлса, тамом. К. Яшин, Ҳамза
5. юкл. взф. Таъкид, кучайтирувни билдиради.
-
Дадам ичиб келдими, тамом, дарров қилдан қийиқ чиқариб, ойижонимни дўппослашга тушарди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Шундан қўрқдими, тамом, ўлимдан қўрққани бўлади. Ўлимдан қўрққан киши қаҳрамон бўлолмайди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
тамом сўзи қатнашган жумлалар:
Тамом бўлмоқ
-
Дарс тамом бўлди.
-
— Олтин ўтда билинади, — деди Собирахон, — уруш тамом ҳам бўлар, ўйин-кулги учун тўпланганимизда, бу кунлар эртакдай бўлиб ҳам қолар. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Қурилиш тамом бўлди;
-
Пул тамом бўлди. Вақт тамом бўлди.
-
Занжирли реакция ғоят даражада тезлик билан ривожланади ва парчаланувчи материалнинг ҳаммаси тамом бўлгунига қадар давом этади. Фан ва турмуш
-
Майли, болам, бошга тушганни кўз кўрар, дейдилар. Мени қўйиб, ўзингни ҳам бир ўйлаб қўй. Бу ташвишлардан тамом бўлдинг-ку, болам! О. Ёқубов, Айтсам, тилим куяди, айтмасам — дилим
-
Еган еб кетди. Ичган ичиб кетди. Аммо Абдувосе' шу битта тўй билан тамом бўлди. Муштум
Тамом қилмоқ
-
Аҳмедов капсанчиларни колхоз тузишга чақириб, сўзини тамом қилди. Савол-жавобга ўтилди. А. Қаҳҳор, Қўшчи-нор чироқлари
-
Мактаб қурилишини сентябргача тамом қиламиз;
-
Ресурсларни тамом қилмоқ.
-
Пул десанг —
-
саноғи йўқ Санаб тамом қилиб бўлмайди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Университетни тамом қилган киши;
-
Ўғлининг ташвиши кампирни тамом қилди;
-
Тўқсоновнинг мерганлик ҳаваси қўзиб, дарров Дадабойнинг елкасидаги сочма милтиқни олди-да, типирчилаётган итни бир отишда тамом қилди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Битта тўй уни тамом қилди.
Адойи тамом бўлмоқ
Гап тамом
-
Шу билан гап тамом дегандек сайр қилиш учун дарахтлар остидаги йўлдан ичкари томон йўналди. К. Яшин, Ҳамза
ТАМОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAMOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тамом сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар