курси
билан улашинг
1. Бир киши ўтириши учун мўлжалланган, одатда, тўрт оёқли оддий мослама, ўриндиқ; суянчиқсиз стул.
-
Унсин курсида ўтириб, маҳси тикади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Матпано пастак курсига чўнқайиб, этигини ечди, чориқ кийди. С. Сиёев, Аваз
2. Умуман, стул, ўриндиқ.
-
Курсини столга яқинроқ суриб ўтириб, ишини давом эттирди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Давронов ёзги театр залига кирганида, битта ҳам бўш курси қолмаган эди. И. Раҳим, Ихлос
3. Устига дастурхон ёпиб (ёзиб), егуликлар, таом қўйиладиган қурилма; сандал.
-
Ичкари ҳовлида, кекса Меъмор атрофида қизи ва хотини шумшайиб ўтиришарди; ўртада устига эски дастурхон ёпилган курси, курси устида нон, қанд-қурс, чой. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Курси устига дастурхон ёзилиб, мева-чева тўла патнус қўйилди. Ойбек, Танланган асарлар
курси сўзи қатнашган жумлалар:
Қора курси
-
Дора курсида эри билан ўғлининг ўртасида ўтирган Ширмонхон ғужанак бўлиб олган, қимирламасди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Дора курсига ўтираётган жиноятчига ўхшаб қолганидан, юзлари ловуллаб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
КУРСИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KURSI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
курси сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар