ғоя
билан улашинг
1. Объектив борлиқни, воқеликни киши онгида акс эттирувчи, айни замонда кишининг объектив борлиққа, воқеликка муносабатини ифодаловчи, кишиларнинг дунёқарашлари асосини ташкил этувчи, одамларни мақсад сари етакловчи фикр, тушунча, тасаввур.
-
Эски ғоялар ва қарашлар уларни юзага келтирган шарт-шароитларга нисбатан узоқроқ умр кўради. Газетадан
-
Ёзингиз, мана шу қуръон ҳурмати билан қасамёд қилиб айтаманки, мен ўзимнинг курашчан қобилиятимни шу жамиятнинг ғоялари йўлида тугатажакман [деди номаълум киши]. Н. Сафаров, Тарих тилга кирди
-
Диннинг вазифаси — ғоялар ва эътиқодлар тизимини шарҳлаш, изоҳлаш ҳамда қайта ишлашдан иборат. Мулоқот
2. Бадиий, сиёсий ёки илмий асарнинг мазмуни, туб моҳиятини белгиловчи асосий фикр.
-
Асарларнинг халқ мулки бўлиб қолишига сабаб шуки, у асарлар мағзига сингдирилган ғоя кишилар дилига, уларнинг истакларига яқиндир. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Бу новеллалар муайян маънода мустақил асардек таассурот қолдиради ва айни вақтда бир-бири билан боғланиб, умумий асарнинг ғояси ва руҳини очишга бўйсундирилади. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Бирор иш-ҳаракат қилиш ҳақидаги фикр, ўй; ният, мақсад.
-
Киши астойдил меҳр қўйган ғоясини доим энг тўғри ва кенг тарқалган деб ҳис қилади. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Шўрўзакни ўзлаштириш ғоясини биринчилар қатори Турсунмат олға сурган эди. Ўзбекистон қўриқлари.
-
Менинг учун кўйингизда ва оёғингиз учида жон бериш жуда ширин эди ва кўпдан бери ғоям эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ҒОЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘OYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғоя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҒОЯ сўзига берилган маънолар
ғоя сўзига янги изоҳ қўшинг