ғов
билан улашинг
1. Бирор томонга ўтиш, кириш учун имкон бермайдиган қурилма, тўсиқ.
-
Аҳён-аҳён атрофи ғов билан қуршалган қўралар, четанли чорбоғ, ертўла янглиғ кулбалар ҳамон сақланиб турганини кўриб ҳайрон қоласиз. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
-
Бир учига арқон боғланган ёғоч — кўтарма ғовни тушириб, йўлни тўсди. С. Нуров, Нарвон
-
Юк вагонларининг ҳайҳотдай очиқ эшикларидаги ғовлар сурилиб, юзлари иссиқдан қорайган аскарлар пастга сакраб туша бошладилар. М.М. Дўст, Лолазор
2. спрт. Куч синаш машқлари ўтказиладиган тўсиқ.
-
Маррага боргунингча Ўн бир ғовдан сакрайсан. З. Диёр.
3. кўчма Бирор иш-фаолият, ривожланиш, истак ва шу кабилар йўлидаги тўсиқ, қаршилик, тўғоноқ.
-
Ташаббусни ривожлантириш йўлидаги барча ғовларни олиб ташлашни қатъиян талаб этдилар. Газетадан
-
Ҳақиқий муҳаббат олдида ҳеч қандай ғов доц. беролмаслигига ишонтиришим керак эди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
ғов сўзи қатнашган жумлалар:
Ғов бўлмоқ
-
Жамият ижтимоий-маънавий тараққиётига ғов бўлиб турган хилма-хил иллатлар дадил фош этилган. М. М. Дўст, Лолазор
-
айрим нопок шахсларнинг қинғир ишларига ғов бўлганим учун ақлимни киритиб қўйишмоқчи бўлишгани фош этилди. Муштум
-
Лекин Гулчеҳра Султон билан Дилбар ўртасида ғов бўлишни сира-сира истамас эди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
кам қўлл. Ичи бўш; ғовак.
-
— Секинроқ, тош бор девдим-ку, ғов калла, — деган овоз эшитилди. А. Кўчимов, Ҳалқа
ҒОВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘OV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғов сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар