ғолиб
билан улашинг
зид. Уруш, жанг, кураш, тортишув, мусобақа ва шу кабиларда ғалаба қозонган, устун чиққан; музаффар; мағлуб.
-
Ғолиб халқ.
-
Фашизмга қарши жанг қилиб, зафар қучиб қайтган ғолибларимиз миллион-миллион. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Соттихон фақат мусобақа ғолибигина эмас, балки ижодий меҳнат ва новаторликда ҳам намуналар кўрсатган илғор ишчилардан бири. Туйғун, Станоклар ёнида
-
Бош соврин таъсис этилди — турнир ғолиби тошкентлик усталар ишлаган катта чинни вазани олади. Газетадан
ғолиб сўзи қатнашган жумлалар:
Ғолиб келмоқ (ёки чиқмоқ)
-
Мусобақада ғолиб чиқмоқ.
-
Сен курашда ғолиб келганда, Тоғдай кўтарилар кўкрагим. Т. Тўла
-
Айтгандек, жангда енгдик, Ғолиб чиқдик, хўп севиндик. М. Шайхзода;
-
Дардим ғолиб келиб, ётиб қолдим.
-
Тўсатдан вужудини қамраган оналик меҳри ғолиб келиб, тортган азоби ҳам эсидан чиқди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ғолиб келар чарчоқ, ниҳоят, Тонгга яқин илинади кўз. А. Шер, Қадимги куй
ҒОЛИБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘OLIB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғолиб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар