ғовла
билан улашинг
1. Ҳосили яхши бўлмай, ўсиши кучаймоқ; ортиқ даражада бўйига ўсмоқ.
-
Сал эҳтиётсизликка йўл қўйсак, ғўза ғовлаб, ҳосилни бой бериб қўйишимиз турган гап. Ўзбекистон қўриқлари
-
Шундай ҳоллар бўладики, экин уч марта ва ундан кўпроқ озиқлантирилади, лекин у ғовламайди, ҳосили мўл, ғўзапояси нормал бўлади. Газетадан
2. кўчма Авжланмоқ, кучаймоқ, зўраймоқ (одатда, салбий нарса-ҳодисаларга нисбатан қўлланади).
-
Кибр-ҳавоси ғовлаб кетган терговчи бошини кўтариб, хўш? дейишни ҳам эп кўрмади. В. Маҳкамов, Ҳам айланиб, ҳам ўргилиб
-
Болалигидан бошқалардан ажралиб туришга интилиш балоғатга етган сари ғовлаб кетди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
ғовла сўзи қатнашган жумлалар:
Бўлса — бўлар, бўлмаса — ғовлаб кетар
-
Бу том ва деворлар узоқдан гўё бирон ҳафсаласиз одам бўлса — бўлар, бўлмаса — ғовлаб кетар қабилидан қилиб, омонатгина қўнқайтириб қўйгандек кўринади. Ҳ. Шамс, Душман
-
Музаффар ҳам бўлса —
-
бўлар, бўлмаса — ғовлаб кетар қабилида иш тутяпти. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
Калласи (ёки мияси, боши)ғовламоқ
-
Умуман, одамларга яхши қўшилолмайдиган Комил катталар олдида ўзини йўқотиб қўйган эди. Ҳозир унинг калласи ғовлаб, қулоғи шанғиллар эди. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
-
Чуқур хаёлга толган Маҳкам аканинг мияси ғовлаб, гангиб қолганди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон. Шу алпозда.
-
у боши ғовлаб, пешингача телбалардек шаҳарда тентираб юрди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
ҒОВЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘OVLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғовла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар