ғовак
билан улашинг
1. Ичи бўш; ковак-ковак, ғалвирак.
-
Ғовак ёғоч. Ғовак тоғ жинси. Металлнинг ғовак жойлари. Қамиш поясининг ичи ғовак бўлади.
-
Бўз ерда, неча минг йиллардан бери кўксидан сув думаламаган ғовак ер — сув босиши билан чўкиб, халқоб бўлиб қола бошлайди. Ш. Ғуломов, Бахт бўстонига
-
Тоғда юриб, анча тажриба орттирган Тўрақул қор ғовак бўлиб турган жойларни четлаб ўтарди. А. Кўчимов, Ҳалқа
2. кўчма Ичи, замини бўш.
-
Тошкентнинг ҳокими Шаҳарни сўраган Ўрдада туриб. Лекин ғовак экан қалъа негизи, Девор ҳам, давлат ҳам қулаган чириб. М. Шайхзода, Тошкентнома
ҒОВАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘OVAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғовак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҒОВАК сўзига берилган маънолар
ғовак сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар