ўткир
билан улашинг
1. Яхши кесадиган; кескир.
-
Ўткир қайчи. Ўткир устара. Ўткир пичоқ.
-
Али тажангнинг кўзлари яна ўйнаб кетди. Қани, қўлида ўткир болтаси бўлса-ю, энг адил бир дарахтни кесиб, елкага олиб жўнаса! Ойбек, Қуёш қораймас
-
Муталнинг биринчи ҳаракати бўшга кетди-да, чап биқинига ўткир ханжар ғарчча ботирилди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Учи найзаланган; учли.
-
Ўткир бигиз. Ўткир найза. Ўткир учли қалам.
3. Таъм билиш, ҳидлаш, эшитиш ва бошқалар сезги аъзоларига кучли таъсир этадиган, кучли.
-
Ўткир овоз. Тузи ўткир овқат. Қуёшнинг ўткир нури куйдирмоқда.
-
Бу ариқчалар бўйида ўткир ҳидли қорамтир ялпизлар ўсган. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Аччиқ, ўткир тамакидан боши гир айланиб, кўзлари ёшланди-да, йўтала-йўтала юриб кетди. Ойбек, Нур қидириб
-
Оч қоринга тушган ўткир май виз эттириб, меъдани қайнатди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. кўчма Руҳий ва бошқалар жиҳатдан таъсир даражаси, кучи юқори; кучли.
-
Ўткир асар.
-
Ўткир ҳажвий кулги билан суғорилган бу гаплар ЎТА
-
Шариф Ризаев ўзининг ўт-кир, танқидий, ҳужумкор мақолаларида эскилик сарқитларини аёвсиз танқид қилди. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
5. Қобилиятли, имконияти юқори даражали.
-
Ақли ўткир. Зеҳни ўткир.
-
Гиламларга ўзгача жозиба бағишлаган қизларнинг чевар қўллари, ўткир кўзлари, нозик дидлари Саодат
-
Низомиддиновнинг қулоғи ўткир эди. Теварак атрофни бутун вужудини қулоқ қилиб эшитар эди. Н. Сафаров, Оловли излар
6. Касб-ҳунар, билим ва шу кабиларда юқори даражага эга бўлган, юқори савияли; кучли.
-
Юсуфжон ака Фарғона водийсининг энг ўткир ўйинчи устозларидан кўп рақсларни ўрганган эди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Ботирали тўқай оралаб борар экан, гарчанд ўзи ўткир овчи бўлса ҳам, ана шундай ов гаштини ўйламади. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
— Бу мастеровойларинг жуда ўткир халқ бўлар экан-да? — деди чол. Ойбек, Танланган асарлар
7. Ўткир (эркаклар исми).
ЎТКИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘TKIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўткир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар