бўғизла
билан улашинг
1. Бўғзига пичоқ солмоқ, сўймоқ.
-
Юмалатсам, жони йўқ, Бўғизласам, қони йўқ (хамир).
-
Севинчнинг зўридан битта қўйни бўғизладик. Ёшлик
-
Чолим, Кимсан келса, оёғига сўймоқчи бўлиб юрган қўчқорини бўғизлади. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
2. Бўғзидан тишлаб, ғажиб ўлдирмоқ.
-
Бу ўша бўри итларни ғафлатда қолдириб тўрт қўйни бўғизлаб, бирини олиб қочган ҳам шу! Ёшлик
3. кўчма Қийнаб ўлдирмоқ, маҳв этмоқ.
-
Ўша бола кеча яна йўлимни тўсиб: — Эртага охирги муҳлат, жавоб қил, йўқ десанг, бўғизлаб кетаман! — деяпти. Ёнида катта пичоғи бор. И. Раҳим, Ихлос
-
Сидқийни елкасидан ушлаб, қулатиб бўғизлашга тайёр эдилар. Мирмуҳсин, Чодрали аёл
БЎҒИЗЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘G‘IZLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўғизла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар