бўғот
билан улашинг
1. Қамиш солиб ёпилган томнинг девордан ташқарига чиқиб турган қисми.
-
Пешиндан бери ёғаётган ҳўл қор том бўғотларини, ариқ бўйларини оқартирди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Қуёшнинг иссиғи нам тупроқдан, ивиган бўғотлардан ҳовур кўтаради. С. Зуннунова, Гўдак ҳиди
2. Сув йўлининг (масалан, ариқ ёки ариқчанинг) бўғилган жойи.
-
Бўғот солмоқ. Бўғотни очиб юбормоқ. Сувдан бурун, бўғот сол. Мақол
бўғот сўзи қатнашган жумлалар:
Бўғот том
-
Болахона бўғот томли, тишдан кўримсизгина бўлса ҳам, ичи бежирим — қадимча эди. Ойбек, Танланган асарлар
БЎҒОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘G‘OT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўғот сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар