бўғиқ
билан улашинг
1. Бўғилиб, хириллаб қолган, хирилдоқ, аниқ-тиниқ эмас, ноаниқ (овоз ҳақида).
-
-Ёқмайди! — деди Анзират аламнок, бўғиқ овозда. Н. Қиличев, Қуюн
-
— Ўзи нима дейди, сўрадингми? — Абдусамад амакининг овози бўғиқ чиқди. М. Мансуров, Ёмби
-
Яна боядек бўғиқ кулги овози эшитилди. С. Кароматов, Олтин қум
2. Бўғов солиб тўсилган, бирор нарса билан бўғилган.
-
Кейин, бир вақт ҳушимга келдим. Оғзим бўғиқ. Қалин нарсага ўралган-ман. Ойбек, Танланган асарлар
3. Бўғиб, буриб, сиқиб қўйилган; тор.
-
Ёқаси бўғиқ кўйлак.
-
Катак кўйлаги, почаси бўғиқ кўк сатин шалвари озода ва ўзига ярашган. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
4. Ҳавоси нам ва бузуқ, эркин нафас олиб бўлмайдиган.
-
Давраларнинг бўғиқ ҳаво-сини жирканмай шимирадилар. Ғ. Ғулом, Ёдгор
-
Биз оздан кейин Амударё томондан эсган салқин шабада бўғиқ ҳавони тарқатиб юборади. Ж. Шарипов, Хоразм
5. кўчма Эркин яшаб, ишлаб бўлмайдиган; сиқиқ, зиқ, танг.
-
Хўжайин айтганча, узилмаган гул бўлмаса ҳам, руҳи, қалби бу чиркин бўғиқ муҳитда сўнмаган, тўзмаган кўринади. Ойбек, Танланган асарлар
6. Унча очиқ бўлмаган, хира (ранг, тус ҳақида).
-
Бўғиқ ранг. Ранги бўғиқ чит.
БЎҒИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘G‘IQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўғиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар