бўғин
билан улашинг
1. анат. Гавда суякларининг тоғайлар, пайлар билан бириккан жойлари.
-
Бармоқ бўғинлари.
-
Қўл суяклари бир-бирига бириккан ҳаракатчан бирикмалар ҳосил қилади, бу бирикмалар бўғинлар дейилади. Зоология
-
Бўғинлари ғадир-будур бўлиб кетган бармоқлари билан оғзининг икки четини артди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. Бир турдаги қисмлардан ташкил топган суякнинг ҳар бир қисми; сегмент.
-
Умуртқа бўғинлари. Бўғинларим оғрияпти.
-
Пайғамов бармоқларини бир-биридан ўтказиб букканда, бўғинлари қирсиллади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Мафосилга гирифтор бўлган кимсадек, етмиш икки бўғини зирқираб оғриди. С. Сиёев, Аваз
3. Танаси бир турдаги қисмлардан, сегментлардан тузилган жониворлар ёки ўсимликларнинг ҳар бир қисми.
-
Чувалчанг бўғинлари. Қамиш бўғинлари.
4. кўчма Узвий равишда боғланган воқеа-ҳодиса, жараён ёки ташкилот ва шу кабиларнинг ҳар бир ҳалқаси, босқичи, поғонаси.
-
Тўғри, қоғозбозлик камайди. Лекин ходимлар қуйи бўғинларни безовта қилишнинг бошқа усулларидан фойдаланмоқдалар. Газетадан.Ошкоралик, демократия ҳам интизомнинг бўғинига айланади. Газетадан
5. кўчма Авлод, насл.
-
Ёш бўғин.
-
Шу илдиздан ўсиб чиқар келажак бўғин. Ғ. Ғулом, Шеърлар
-
[Ҳожар:] Мен қандай қилай! Етти бўғинимизда қулоғим бундай сатанг номини эшитгани йўқ эди. Ҳамза, Паранжи сирлари
-
Энг аъло сифатли — биринчи ёки иккинчи бўғин дурагайлар ўз-ўзидан кўпайтирилади. Ўзбекистон паррандачилиги
6. тилшунослик Сўзнинг бир нафас билан айтиладиган, бир ёки бир неча товушдан иборат бўлаги.
-
“Тош“ сўзи бир бўғиндан, болта сўзи эса икки бўғиндан иборат.
бўғин сўзи қатнашган жумлалар:
Бўғини бўшашмоқ (ёки қалтирамоқ)
-
Жуман қабулхонага чиқиб, қўлидаги қоғозга қараган эди, бўғинлари бўшашиб, тиззаси қалтираб кетди. А. Мухтор, Туғилиш
-
Бирданига бўғини қалтираб, қўрқиб қолган-да. Баҳром ва Гуландом
-
Топарманми, ёрим, сени? Бўғинларим тол-тол бўшаб. Ширин билан Шакар
-
Сени кўриб, болам, бўғиним бўшади, Сенинг кўнглинг дарёдайин тошади. Ойсулув
БЎҒИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘G‘IN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўғин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар