ўтказ
билан улашинг
1. Ўтмоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Машинани кўприкдан ўтказмоқ. Унни элакдан ўтказмоқ. Металл электрни ва иссиқликни яхши ўтказади. Мажлис ўтказмоқ. Вақтни иш билан ўтказмоқ. Ўз номига ўтказмоқ. Хаёлидан ўтказмоқ. Тўйни ўтказмоқ. Алам ўтказмоқ.
2. Экмоқ (кўчат, қаламча ҳақида).
-
Кўчат ўтказиб, боғ қилиш — улуғ савоб. Газетадан
-
Бири ариқ қазир, ер ҳайдар, Бири гул ўтказар боғига. Ҳ. Олимжон
3. Ўтирғизмоқ, чўктирмоқ.
-
Бектемир ўз олдига Зинани ўтказди. Ўзи ҳам чордана қурди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Юсуфбек ҳожи кундош ораси бузилиб, ўртадан сўз чиққанини эшитса, иккала келинни ўз олдига чақиртириб, уларни қатор ўтказар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. Баъзи сўзлар билан бирикиб, шу сўз билдирган иш-амални амалга оширмоқ, олиб бормоқ, қилмоқ маъносини билдиради.
-
Машғулот ўтказмоқ. Шанбалик ўтказмоқ. Мажлис ўтказмоқ. Тажриба ўтказмоқ.
-
Уруш ветеранлари йиғилишиб, кенгаш ўтказиб, Хуррамовни ўз кенгашларининг раиси қилиб сайладилар. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
ўтказ сўзи қатнашган жумлалар:
Бурнидан ип (ёки сим) ўтказиб олмоқ
Қиличдан ўтказмоқ
ЎТКАЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘TKAZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўтказ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар