хотима
билан улашинг
1. Бирор нарса, воқеанинг якуни, тамом бўлиши.
-
Бу якун, бу хотима Толиб акага мутлақо ёқмади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
2. Бадиий ёки илмий асарнинг охирги якунловчи қисми, хулоса қисми; эпилог.
-
Аваз ҳикоят хотимасида берилган бир байтга кўз югуртириб қизарди. С. Сиёев, Ёруғлик
хотима сўзи қатнашган жумлалар:
Хотима бермоқ
-
Энди Марғилон қатнаб юришларга хотима берилгандек ва Марғилон ҳам ундан [Отабекдан] Тағин менда нима ишинг бор? деб сўрагандек бўлар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Хотима ясамоқ
-
[Домла] Ғуломжонга ўқрайиб, гапига хотима ясади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
ХОТИМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XOTIMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хотима сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар