хотин
билан улашинг
1. Жинсий жиҳатдан эркак тоифасига зид, фарзанд кўриш, эмизиш қобилиятига эга одам; аёл.
-
Бозорқулнинг онаси жуда чиройли хотин эди А. Мухтор, Чинор
2. Бирор эркак никоҳидаги аёл.
-
Эр-хотиннинг уриши — дока рўмолнинг қуриши. Мақол
-
У [меъмор] тўғри уйга қайтиб келди-да, бор гапни қизи Бадиа билан хотини Маъсума бекага айтиб, ўрнига чўзилди. Мирмуҳсин, Меъмор
хотин сўзи қатнашган жумлалар:
Хотин киши
-
— Ёшинг йигирма бешга қараб кетяпти, — деди онаси, — хотин киши ўттизга кирса, ўтин бўлади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Хотин олмоқ
-
[Раҳматилла] Аста-секин ўзини ўнгарди, уй-жой қилди, хотин олди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Хотин оши
Хотин пешин
Хотин талоқ
Хотин қўймоқ
ХОТИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
XOTIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
хотин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар