курс
билан улашинг
1. КУРС И1. Ўқув юртларида бирор фан ёки унинг бирор қисмининг маълум ҳажмдаги изчил, тартибли баёни; шундай баёндан иборат бўлган дарслик.
-
То шу кунгача олий ўқув юртларининг филология факультетлари учун ҳозирги замон ўзбек тили курсидан мақбул бир қўлланма йўқ эди. ЎТА
2. Маълум соҳалар бўйича тугал таълим, ихтисос берадиган махсус ўқув муассасаси.
-
Бухгалтерлар курси. Машинисткалар курси. Стенография курси. Шофёрлар курси.
-
[Жонфиғон] бир вақт қарасаки, Малоҳат, курсни битириб, юк машинаси миниб юрибди. А. Қаҳҳор, Жонфиғон
-
Курс яқинда ўзининг биринчи қалдирғочларини учирма қилади. Газетадан
-
Қизлар учун гул дасталаш санъатини ўргатувчи курс очишни орзу қиларди. А. Мухтор, Чинор
3. Олий ва ўрта махсус ўқув муассасаларининг ҳар бир йили, бир йиллик босқичи, поғонаси.
-
Бу йил у институтнинг иккинчи курсини тамомлайди. Нечанчи курсда ўқияпсиз?
-
Бир гуруҳ юқори курс студентлари турадиган бу уйда хоналар кам ва тарқоқ бўлгани учун, вахтёр ўтирмас, ҳар хонанинг калити маълум бир жойга яшириб кетиларди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
бу қиз Тальъатдан бир курс юқорида ўқир, жозибали боқишлари унинг кўнглига ўт соларди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
4. Бир давра даволаниш; даволаниш тадбирларининг тугал бир давраси.
-
Электр билан даволаниш курси.
5. КУРС ИИ 1. Кема, самолёт ва шу кабиларнинг ҳаракат йўли, йўналиши.
-
Жаноб капитан, кемани Бектош курсидан адаштирмасанг, елкангдан ўқ ейсан. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
6. кўчма Маълум бир масалани ҳал қилишда тутилган йўл; сиёсат йўналиши.
-
Ҳозирги асосий курс қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришдир.
7. Акция, облигация, вексель каби қимматли қоғозлар сотиладиган ва харид қилинадиган баҳо; нарх.
8. Бир мамлакат пул бирлиги баҳосининг бошқа мамлакат пул бирлигидаги ифодаси.
курс сўзи қатнашган жумлалар:
Курс иши
КУРС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KURS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
курс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар