тамтам
билан улашинг
1. Қадди-қомати келишган ва зебо.
-
У ниятига етди. Қишлоқнинг тамтам қизига уйланяпти. С. Аҳмад, Уфқ
-
ой қизлар, тамтам келинчаклар Ватан мудофаасига жўнашди Г. Нуруллаева, Юрак ёнмоғи керак
2. кўчма салб. Ўзига, кийим-бошига зеб берган; башанг, олифта.
-
Номи Мўтти бўлса ҳам, кўп йигитларни лақиллатганидан лўтти деб ном олган бу қиз шаҳардаги энг тамтамларнинг бири экан. С. Аҳмад, Мўтти
-
Жуда олифта, тамтам йигит экан, шимимнинг тахи бузилмасин дебми, айвонга ҳам чиқмай курсида ўтириб, фотиҳа ўқибди. Ҳ. Назир, Кўктерак чироқлари
Катта мис баркаш шаклидаги, таёқча билан уриб чалинадиган мусиқа асбоби; гонгнинг бир тури.
-
Чўчима, раққоса! Тамтам сасидан. Ҳ. Шарипов
ТАМТАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAMTAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тамтам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар