тамға
билан улашинг
1. Нарса, мол, маҳсулот ва шу кабиларни ажратиш, ҳисобга олиш ёки уларнинг кимга тегишлилигини кўрсатиш учун қўйиладиган, босиладиган белги.
-
Фабрика тамғаси.
-
Окопдан қараб турган Нормат уларнинг [самолётларнинг] қанотларидаги қизил юлдуз тамғаларини кўриб қолди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Тошкент тамғаси босилган чинни буюмларни Урта Осиё республикаларининг барча хонадонларида учратиш мумкин. У. Маърупов, Устоз
2. Қадимда маҳбусларнинг танасига белги қўйиш, босиш учун қиздириб ишлатилган асбоб ва шу асбобни босишдан ҳосил бўладиган белги, из.
-
Боланинг билагига ёпишиб қолган тамғани Наби полвон, эритилган сурғуч устига босилган печатдек, зўрға узиб олди. С. Айний, Қуллар
3. От, мол ва шу кабиларнинг танасига ёки тана аъзоларидан бирига белги босиш учун қиздириб ишлатиладиган асбоб ва шу асбобни босишдан қоладиган белги, из.
-
Отга тамға босмоқ. Қўйнинг қулоғидаги тамға.
4. Очиш, бузиш ва шу кабиларга қарши қўйиладиган белгили нарса, сурғуч.
-
Ҳайдарқул оддий ўғрилардан эмас, у мен тамға босиб қўйган чошдан арпа ўғирлаган. С. Айний, Қуллар
5. айнан Герб.
-
Саодат беҳисоб тангалар орасида ўз тангасини таниб турибди; унинг тамғаси сув остида Саодатнинг кўзига ўзгача ярқирамоқда. И. Раҳим, Ихлос
6. кўчма Нимадандир қолган, унинг белгиси бўлган нарса, асар, из.
-
Азоб-уқубатлар тамғаси.
-
Уларда [тарихий обидаларда] кўп замонлар ва динларнинг тамғаси бор. З. Акрамов, Ҳиндистон лавҳалари
-
Хотинининг истараси иссиқ чеҳрасига ниманингдир даҳшати қора тамғасини босиб кетган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Менга таниш бўлган хонадонлар, девор, томи қулаган уйлар. Бу урушнинг бадбуруш тамғалари Н. Сафаров, Оловли излар
7. кўчма Қилмиш, хатти-ҳаракат ва шу кабиларга кўра тақилган ёрлиқ, белги.
-
Лаънат тамғаси.
-
Орада аллақанча давр бу ажойиб анъанага эскилик тамғаси босилиб, унутилаёзган эди. Н. Ҳайитқулов, Ер тафти
8. тарихий Қадимда четдан киритилган молга белги солишда олинган бож.
тамға сўзи қатнашган жумлалар:
Тилингга тамға босилганми?
ТАМҒА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAMG‘A сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тамға сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар