дилбар
билан улашинг
1. Дилни мафтун этадиган, ўзига тортадиган, ёқимли, дилрабо.
-
Дилбар манзара. Дилбар боғлар.
-
Бу ерда табиат сахий ва дилбар, Хоҳла — нур, хоҳласанг — тахтдир соя жой. М. Эгамбердиева, Гулбарг.
-
Яхшиям боқийдир дилбар шеърият, Самандар мисоли ўлим билмас жон. А. Орипов, Йиллар армони
2. от Гўзал ёр, маъшуқа, маҳбуба.
-
Қўлларимдан тут ўзинг, дилбар, Ойдин йўлга етакла мени Э. Воҳидов, Муҳаббат
-
Баҳорда очилган боғнинг гулисан, Сен ҳам бир дилбарнинг жони-дилисан. Маликайи айёр
3. сифатдош Кўркамлиги, одоби ва назокати билан эс-ҳушни оладиган, чиройли.
-
Дилбар йигит.
-
Энг дилбар одамни сўрдилар мендан, Менинг отам дедим, отам, албатта! Т. Тўла, Асарлар
-
Унақа [Раҳимахондек] дилбар жувон энди қаёқда! Э. Райимов, Ажаб қишлоқ
4. Дилбар (хотин-қизлар исми).
ДИЛБАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DILBAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дилбар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар