дил
билан улашинг
1. . айн. 1 юрак 1.
-
Дил уриши. Дил ўйноғи. Содда сири — тилида, Писмиқ сақлар дилида. Мақол
-
Ичкаридан дилни ларзага солувчи фарёд эшитилди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Дилим бақувват, қўлим юмуш қидиради. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
2. кўчма Кишининг ички руҳий дунёси, ички ҳис-туйғуларининг маркази, рамзи; кўнгил, қалб.
-
Муҳаббат — дил меваси. Мақол
-
Дилда бўлса, тилга келади. Мақол
-
Киши дилини киши ҳушини олиб қўядиган куй. М. Исмойилий, Фарғона тонг отгунча
-
Азизхоннинг бу гапдан дили ёришиб кетди. С. Аҳмад, Уфқ
3. кўчма Кўнгилдаги нарса (тилак, мақсад, ният, ўй, фикр ва шу кабилар).
-
Дили тўғрининг йўли тўғри. Мақол
-
Қўли қинғирнинг дили қинғир. Мақол
-
Чўпон дил қилса, такадан сут олар. Мақол
-
Дили яқин кишилар бир-бирининг кўнглидагини дарров топади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
От ҳам эгасининг дилини билгандай, битта-битта қадам ташлаб, сувлиғини шиқирлатиб борар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. кўчма Кишининг хотири, эс, йод, хаёл; кўнгил.
-
Тўртни ёзамиз, икки дилда. Дилимга бир гап келди. У гапларни дилимдан чиқариб юборганман.
-
[Ғуломжон] Қизнинг ўзини ҳам бир кўриб, суратини дилига чизиб олган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бизларга, истасанг — шу, истамасанг — катта кўча, дейди. Тилида айтмаса ҳам, дилида айтади. Ойбек,Танланган асарлар
-
Аваз дилида Мутриб билан келишмади. С. Сиёев, Аваз
дил сўзи қатнашган жумлалар:
Дил боғламоқ
-
Савлатига боқма, ким номард экан, дил боғлама. Ҳабибий, Девон
Дил мулки (ёки кишвари, уйи)
-
Дил мулкида сенсан меҳри ховарим. Ҳабибий, Девон
-
Суҳбати ҳикматга бой, дил кишварин обод этар. Ҳабибий, Девон.
Дил оғритмоқ
-
Дил оғритган — дўст эмас. Мақол
-
Бир-икки киши Карим отанинг дилини оғритди. А. Қаҳҳор, Асарлар
Дил чигили (ёки ғубори)
-
Дил чигили ёзилсин, деб токқайчи олиб, гулзорга кирдим. Газетадан
-
Ширин суҳбат билан дилларнинг ғуборини совурамиз. Ойбек, Навоий.
Дил яраси
-
Бош яраси тузалса ҳам, дил яраси тузалмас. Мақол
-
Қозон қораси кетар, дил яраси кетмас. Мақол
Дил қуввати
-
Дилимнинг қуввати, дардимга дармон бир келиб кетсун. Ҳамза
Дилдан
-
Мен сизни дилдан севаман. Бизга ёзган хатида дилдан салом айтибди. Дилдан табрик этмоқ.
Дили бузилмоқ (ёки вайрон бўлмоқ) айн. кўнгли бузилмоқ
Дили оқ
-
Онанинг кўкраги битмас булоқдир, Дили оқ бўлгандан сути ҳам оқдир. Ё, Мирзо
Дили сиёҳ
-
Тонгдан бери дилим сиёҳ: ёмон туш кўрдим. Ойбек, Қуёш қораймас
Дили хуфтон (ёки қоронғи, вайрон)
-
Кечагина дили хуфтон эди. Т. Малик, Қалдирғоч
-
Дили вайрон бўлиб, зор-зор йиғлагиси келди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Фақат Дилдорнинг дили қоронғи, либоси қора эди. С. Аҳмад, Уфқ
Дили қон
-
Мана шу дили қон, юзи заъфарон халқ чеҳрасидаги бир оний шодлик Қудратни ўзининг ёниқ, илиқ бағрига тортарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ғуломжон ҳам сувга ташна жон, ҳам ёр ҳажрида дили қон эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Дили қора (ёки кир)
-
Дили қора — тили қора. Мақол
-
Ғийбатчининг дили кир, Ғар-ўғрининг тили бир. Мақол
Дили ғаш айн. кўнгли ғаш қ. кўнгил
Аҳли дил
-
Бу замонда шеър тинглайдиган аҳли дил қолмабди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Аҳли дилларга ноз-у фироқ ярашмас. С. Сиёев, Ёруғлик
Дил розини айтмоқ (ёки изҳор этмоқ)
-
Раиса эри билан орани очиқ қилиб қайтган йиллари турмуш қурайлик, деб дил розини айтган эркаклар бўлди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
-
Нуқсонингни айтган дўстга дил розини изҳор этсанг арзийди. Газетадан
Дилга тугмоқ
-
Дунё шундай ясалган экан, болам. Бировга ёруғ, бировга қоронғи. Аммо ҳар нарсани ўйлаб, дилингга тугма, хафақон бўлиб қоласан. Ойбек,Танланган асарлар
-
бир сирни дилингга туг. Уч-тўрт кун ичида дараги чиқиб қолади. Ойбек,Танланган асарлар
Дилни ёрмоқ
-
Бугун боқсам, сен дилингни ёрасан, Неча вақтдан буён сен оворасан. Эрали ва Шерали
Рамзи дил
-
Ҳали ҳам кўнгли аро борми деб ишқим асари, Рамзи дил олмоқ учун билгани мастон келадур. Ҳамза
Шарҳи дил
Қулфи дили очилмоқ
ДИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар