назр
билан улашинг
1. Савоб учун ёки бирор муддао билан худо йўлига аталган ёки берилган нарса.
-
Бир мачит ҳовлисидаги қайрағоч тагида назрга қўй сўйилар эди. Улар шу ерда тўхташди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Толеим қурсин, деб ёндим, куйдим. Фолбинларга бордим, азиз-авлиёларга назр атадим. Ойбек, Танланган асарлар
2. Азайимхон, домла ва шу кабиларга ўқиб, дам солиб қўйганлиги ва бошқалар амаллари учун бериладиган ҳақ, мол ёки пул.
-
Сен ҳам ўша ҳиндини топасан ва назрини бериб, яхшилаб қайтариқ қилдирасан. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Назри нақдона бўлмаса, кўнглим ҳам жойига тушмайди, иш ҳам юришмайди, — деди Ҳожи хола. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. айнан Хайр-садақа.
-
Кўз оғриғи уни [девонани] чўчитмас учун наридан туриб, ёнчиғини кавлай берди: — Сизга назрим бор. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. Савоб учун ёки маълум нарса эвазига ўзини-ўзи ёки фарзандини маълум шахсга, табаррук жойга бағишлаш.
-
Ҳамма гап шундаки, Ёдгор ота Каромат, Адолат отлиқ икки қизини бирданига Нурматжоннинг отаси Тошхўжа эшонга назр қилган эди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Куни кеча мозорга бир маликайи зебо чеҳра назр этилди. Шу ожизани эртагаёқ ҳарамингизга ўзим келтириб топшираман. К. Яшин, Ҳамза
-
Қурбон отанинг йигитлик ҳаёти якуни шуки, бу дунё бўлмади, энди охиратдан ҳам қуруқ қолмай, деб ўзини-ўзи Саидаҳмадхон деган эшонга назр қилган. А. Қаҳҳор, Асарлар
НАЗР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAZR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
назр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар