нағма
билан улашинг
1. эскирган Куй, оҳанг, наво; мусиқа товуши.
-
Тол шохларини тўлдирган паррандалар нағмаси ҳам ортиқчалик қилди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
[Комил:] Бу хушнуд нағмалардан бенасиб бўлманг, деб атайин уйғотдим, бир эшитиб қолинг! О. Ёқубов, Айтсам, тилим куяди, айтмасам — дилим
2. Лабда юрғизиб пуфлаб чалинадиган мусиқа асбоби.
-
Болалар тарқалишади. Қоравой нағмасини чалади Р. Файзий, Сен етим эмассан
3. кўчма салб. Ортиқча қилиқ, хархаша.
-
Э, бу одамнинг нағмаси кўпга ўхшаб қолди. Уйғун, Ҳуррият
-
У [Ибодилла] дорини ишлатдими, бас, турли-туман нағма чиқаради. Ж. Шарипов, Хоразм
4. кўчма с. т. Ортиқча ташвиш, дахмаза, икир-чикир.
-
Тўйнинг нағмаси кўп бўлар экан.
НАҒМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAG‘MA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нағма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар