назорат
билан улашинг
1. Бирор ишнинг, нарсанинг аҳволи, бориши, кишининг юриш-туриши ва шу кабилар устидан доимо кузатиш, текшириш.
-
Назоратдан четда қолган иш. Техника назорати. Назорат қилмоқ. Назорат остига олмоқ.
-
Култивация қилиб жўяк оладиган универсаллар иши устидан алоҳида назорат ўрнатилди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Терговнинг боришини шахсан Халиловнинг ўзи назорат қилмоқчи. И. Раҳим, Ихлос
-
[Саид] Малоҳат билан судлашибди чоғи, ўзи ҳам милиция назоратида эмиш. А. Мухтор, Чинор
2. эскирган Шундай иш олиб борувчи муассаса, бўлим; инспекция.
-
Сафаров авваллари Тафтиш назоратида нозир бўлиб ишлаганида ҳам, отпуска олмас, ўз соғлиғини ўйламас эди. Ж. Шарипов, Хоразм
3. эскирган Комиссарлик, нозирлик, министрлик.
-
[Обидийга] Маориф назоратидан каттагина бир вазифани беришди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
НАЗОРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAZORAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
назорат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар