поя
билан улашинг
1. Ўсимликнинг шохларини, барг, гул ва мевасини кўтариб турадиган, тик ўсадиган ер усти қисми.
-
Жўхори пояси. Шоли пояси.
-
Буғланиб кетган дераза ортида қамиш томдан сизиб тушаётган томчилар кўриниб қолар, ҳовли этагидаги маккажўхори поялари ёмғирдан жунжикиб эгилган. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Буғдой қип-қизариб пишган, пояларигача қовдек қовурилган эди. С. Айний, Қуллар
2. Ишком ёки сўрининг бағазлар маҳкамланадиган ёғочи.
-
Боғда саккиз узун ишком: ҳаммасининг поялари яхши ишланган, пушталари чопилган. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кўприкнинг нариёғида, ишкомга пояси кесиб олинган кекса тол ёнида Дилдор билан Аъзамжон турарди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Бултур эллик киши борган эди. Ҳаммаси хурсанд экан, толлари пояга яраб қолди. Ҳ. Ғулом, Феруза
3. Оёқ, поча.
-
Каравот пояси.
4. Устун.
-
Рузвон хола аста юриб келиб, Онахоннинг қаршисидаги дўкон поясига суянди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
5. шева, айнан Поча 1.
-
Бир нечалар кетар қочиб, Ботир юрар жардан кечиб, Остидаги минган оти Поясидан қонни кечиб. Муродхон
6. Замбил, тобут кабиларнинг тутқичи, дастаси.
-
Кўзлари қизарган одамлар навбат билан тобутнинг поясини елкаларига қўйиб, тез-тез қадам ташлаб кетмоқдалар. М. Осим, Карвон йўлларида
7. Поғона, пиллапоя.
-
Ўртаси даҳлиз билан ажралган икки хона бор, рўпарада болохонага чиқадиган ёғоч зинанинг баъзи поялари тушиб кетган, ўзи лопилларди. Мирмуҳсин, Умид
8. кўчма Поғона, даража, босқич.
-
[Навоийнинг] Давлатда юқори пояга кўтарилиши хабари уни [Султонмуродни] самимий қувонтирди. Ойбек, Навоий
-
Тарбиялаб, етиштирди вояга, Топди шуҳрат, чиқди буюк пояга. Ҳабибий
9. Баъзи ўсимликларнинг номи билан бирикиб, улар экилган ер, майдон маъносини ифодаловчи қўшма сўз ясайди, масалан: шолипоя, бедапоя.
ПОЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
поя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар