уйқу
билан улашинг
1. Одам ва ҳайвонларда даврий юз берадиган физиологик ҳолат (Уйқуда нерв системаси, асосан, бош мия пўстлоғининг фаоллиги пасаяди, онг, мускул тонуси ва сезувчанлик сусаяди).
-
Қаттиқ уйқу. Ширин уйқу. Уйқум келди. Уйқу арслонни ҳам йиқитар. Мақол
-
Ғуломжоннинг ухлаб қолганини ҳам, уйқусида ширин тушлар кўраётганини ҳам билмайди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Доридан ичгандан кейин юрак сиқилиши камайиб, уйқуси ҳам бир оз яхшиланди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
-
Иштаҳа йўқ, уйқу бузилган, бошим ари тўлдирилган қовоқдек гувуллагани-гувуллаган. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Кошона эгалари [рўзада] салқин хоналарда ётиб, уйқу билан жон сақлашни одат қилганлар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. кўчма Ҳаётдан тўхтаган, ҳаракатсиз, шовқин-суронсиз, тинч ҳолат (табиат ҳодисалари ва шу кабиларга нисбатан).
-
Она табиат, эртанги кураш олдидан мириқиб дам олишга чоғланган паҳлавонлардай, оғир уйқуга чўмганди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
-
Дов-дарахтлар қиш уйқусидан уйғониб, баҳорни олқишлайдилар. Газетадан
-
Асрлар ухлаган саҳро уйқусин Маҳв этдик, бир йўла айладик бедор. Ғайратий
уйқу сўзи қатнашган жумлалар:
Абадий уйқу
-
Балки абадий уй-қудамисан, Салтанат! С. Аҳмад, Ҳукм
Кўзи уйқуга кетмоқ
-
Қўчқор билан Акмални топиб, юмшоқ похолга чўзилди, кўзи уйқуга кетаркан, ўзича жилмайди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
Кўзига уйқу келмоқ
-
Тун ярим кечадан оғган, Нодирнинг кўзига уйқу келмасди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Кўзларига уйқу келган шогирд бола муши ипни қир-қир чўзиб, қатим тортар Ойбек, Танланган асарлар
Кўз(и)да уйқу йўқ
-
Хаёлий бир ишқ билан Кўзларимда уйқу йўқ. Миртемир.
Маст уйқу
-
Тўпанисо бир текисда нафас олиб, маст уйқуда ётар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Ноз уйқу
-
Бир куни ана шунақа ноз уйқуда ётган эканман, Бемор Бакиров, укол! деган товушдан уйғониб кетдим. С. Сиёев, Ёруғлик
Уйқу бермаслик
-
Шу-шу бўлиб, бу йигитнинг сурати, унинг майин жилмайиши Шаҳзодага уйқу бермай қўйди. К. Яшин, Ҳамза
Уйқу босмоқ
-
Яна ортиқ туриб қолинса, уйқу босиб, совиб қолишдан қўрққан аравакаш: — Майманага етиб олгач, карвонсаройда ухлаб, яхшилаб дам оламиз, — деди. Мирмуҳсин, Меъмор
Уйқу йўқ
-
Уйқуси йўқ, ҳаловати йўқ, Қайғу эзар, эрк уларга ёт. Ғайратий
-
Қизда уйқу йўқ. Унинг бадани қизиган юраги шиддатли уради. Ойбек, Танланган асарлар
Уйқу олмоқ
-
Эртадан кечгача яйлов далада тинмай ўйнаб чарчаган шўх болаларни бир лаҳзада ва бирдан уйқу олди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кечаси билан уйқу олмади, кўзимни юмиб, Сўнагулни кўз олдимга келтириб гаплашиб чиқдим. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
Уйқу танг қилмоқ
-
Ниҳоят, кута-кута уйқуси танг қилгач, ўрнига чўзилиб ухлаб қолганини ўзи ҳам сезмай қолди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Уйқу элитмоқ
-
Кўп ўтмай Меъморни уйқу элитди Мирмуҳсин, Меъмор
Уйқуга бормоқ
-
Туҳфа бирдан хохолаб юборди. Бу кулгидан уйқуга борган қизлардан баъзиси чўчиб кетди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Уйқуга кетмоқ
-
Бутун баданим зирқираб, ўринга кирибман-у, салда уйқуга кетибман. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
Уйқуни олмоқ
-
Роса уйқуни олдик.
Уйқуси келмоқ
-
Камолиддин уйқуси келмаса ҳам, ўринга кириб ётди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
Уйқу(си) ўчмоқ
-
Ўринга ётганда, тезроқ тонг отишини кутиб, ҳорғинлигига қарамай, уйқуси ўчиб кетди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кечаси поездда ухламагани учун мизғиб олгиси келарди. Ечиниб ўтирмасдан, дарров ётди Аммо энди уйқуси ўчиб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Уйқуси қочмоқ
-
У кечаси билан тўлғаниб чиқди, уйқуси қочди М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Темиржон алламаҳалгача уйқуси қочиб, Усмонали отанинг Ҳилол ака ҳақидаги гапларини эслаб ётди. Ж. Абдуллахонов, Орият
Ярим уйқу
-
Ана шундай кунларнинг бирида Ширмонхон ярим уйқу, ярим хаёл орасида дарвоза тақиллаганини эшитди. С. Зуннунова, Олов
Қуш уйқуси
-
— Қуш уйқуси, —деди она. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
УЙҚУ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
UYQU сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
уйқу сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар